...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: Хошхожийнинг қиёфасидаги шахс консулхонадан чиқиб кетгани маълум бўлди


16:51, 22.10.2018 Олам
 8 087

Туркия расмийлари тақдим этган видеоёзувда воқеанинг янги тафсилотлари аниқланди.

Аввалроқ, Саудия Арабистони журналист Жамол Хошхожийнинг ўлими ҳамда жасади нима қилингани юзасидан расмий баёнот берган эди.
 
Туркия расмийларидан бирининг ОАВга тақдим этган видеоёзувда воқеанинг янги тафсилотлари маълум бўлди.
 
Унга кўра, Жамол Хошхожий консулхонада ўлдирилганидан кейин, унинг кийимлари қотиллардан бири томонидан кийилган. Мазкур шахс журналист қиёфасида консулхонадан ташқарига чиқиб кетгани маълум бўлган. Бундай ҳаракат қилинишига сабаб қотилликни яшириш бўлган, дейилмоқда хабарда.


 
Аниқланишича, Мустафо ал-Маданий исмли ушбу шахс журналистни ўлдириш учун Саудиядан ташриф буюрган 15 кишилик гуруҳ аъзоларидан бири ҳисобланади.
 
Қотиллик юз бергандан кейин Хошхожийнинг кийимларини кийган Мустафо ал-Маданий фақатгина унинг оёқ кийимидан фойдаланмаган. Консуллик биносидан “Хошхожий бўлиб” чиқишни уддалаган Мустафо “миссия” бажарилганидан кейин яна ўз кийимларини кийиб олади. Видеода акс этишича, Мустафонинг жиноий шериги пакет қутига жойланган журналист кийимларини махсус чиқинди ташлаш жойига қўйиб кетган.
 
Воқеа юзасидан тергов ва Хошхожийнинг жасадини қидириш ҳаракатлари давом этмоқда.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Жамол Хошхожий Мустафо ал-Маданий Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!