...
МЕНЮ
ONLINE TV

Швеция прокуратураси Ассанжни ҳибсга олиш ордерини бекор қилди


09:08, 20.05.2017 Олам
 1 886

Унга нисбатан жинсий жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тўхтатилгани маълум қилинди.

Швеция прокуратураси “Wikileaks” асосчиси Жулиан Ассанжни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни бекор қилди. Унга нисбатан жинсий жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари тўхтатилгани маълум қилинди.
 
Лондонда агар Ассанж элчихонанани тарк этса уни ҳибсга олиш ҳақида таҳдид қилишган. Ассанжга нисбатан таъқибни тўхтатиш қарорини прокурор Марианн Ню қабул қилди ва Стокгольм судига топширди.
 
Май ойининг бошида Ассанж адвокатлари ўзларининг мижозини ҳибсга олиш ордери устидан арз қилишди ва прокурорнинг билдиришномаси уларнинг шикоятига жавоб бўлди. Бунгача адвокатлар бир неча ордерни бекор қилишни сўрашган, бироқ доим рад жавобини олишган. Бу сафар адвокатлар ўзларининг талабини Ассанжни АҚШ ҳукуматига жўнатиб юбориш хавфи билан изоҳлашди.
 
Маълумот ўрнида, “WikiLeaks” раҳбари ва асосчиси Жулиан Пол Ассанж 1971 йил 3 июлда Австралияда таваллуд топган. Унинг сайти махфий ва жиноий маълумотларни ошкор қилиб юборган эди. Ассанж эса 2012 йилдан буён Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида яшириниб келаётган эди. Шунингдек, Швеция Ассанжни номусга тегишда айбламоқда, лекин у буни рад этиб келаётган эди. 
Сумбула

Теглар:Жулиан Ассанж WikiLeaks 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!