Тўппонча билан қуролланган ўсмирнинг полиция ходимларига қарата ўқ узгани ўлимига сабаб бўлди.
“Гувоҳлар шубҳаланувчи шахснинг полициядан қандай қочганини ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимларига ўқ узганини кўришди. Инсоннинг бу ҳаётдан кўз юмиши ҳар доим фожиа бўлган, айниқса, у ёш бўлса”, дейди шаҳар полиция бошқармасининг бошлиғи ўринбосари Роберт Аркос.
Унинг сўзларига кўра, ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлди. Йигитчанинг исми Жесси Жеймс Ромеро бўлган. Унинг дўстлари полицияга қаршилик кўрсатмади. Улар сўроқ қилиниб, қўйиб юборилган, дейила хабарда.