...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат ўзбек-қирғиз чегараси бўйича ҳужжатни ратификация қилди


11:38, 04.10.2017 Жамият
 2 271

Шартнома Ўзбекистон Президентининг 5–6 сентябрь кунлари Қирғизистонга ташрифи чоғида имзоланган эди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2 октябрдаги мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлисини 4 октябрь куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган эди.
 
Бугун, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 12-ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.
 
Ушбу мажлисда 2017 йил 5 сентябрь куни Бишкекда имзоланган “Ўзбекистон Республикаси билан Қирғизистон Республикаси ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни кўриб чиқилди. Қонун сенаторлар томонидан маъқуллангани ҳақида ЎзА хабар берди.
 
Мазкур қонун Президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига сентябрь ойида амалга оширган давлат ташрифи давомида имзоланган Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги давлат чегаралари тўғрисидаги шартномани ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ишлаб чиқилган эди.
 
Мазкур ҳужжат 28 сентябрь куни парламентнинг Қуйи палатаси томонидан қабул қилинган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Олий Мажлис Сенати Шартномани ратификация қилиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар