...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат амнистия актини қабул қилди


10:27, 13.10.2016 Жамият
 3 464

Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Хабар қилганимиздек, кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.
 
Сенаторлар ўз ишини Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 23-бандига мувофиқ парламентнинг юқори палатасига киритилган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги масалани кўриб чиқишдан бошладилар.
 
Мажлис иштирокчилари таъкидлаганларидек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши давлатимиз инсонпарварлигининг, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланишининг, олиб борилаётган демократик, ижтимоий-сиёсий ҳамда социал-иқтисодий ислоҳотлар унинг мазмун-моҳиятини акс эттиришининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди. Амнистия актининг айрим тоифадаги шахсларга нисбатан қўлланилиши катта ижтимоий ва тарбиявий аҳамият касб этади, суд-ҳуқуқ тизимини эркинлаштиришга қаратилган стратегик йўлнинг давоми саналади.

Ушбу масала юзасидан Олий Мажлис Сенатининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорда аёлларни, жиноят содир этган вақтда 18 ёшга тўлмаган шахсларни, 60 ёшдан ошган эркакларни, чет давлатлар фуқароларини, шунингдек, қонунда белгиланган тартибда I ёки II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларни, бошқа тоифадаги қатор фуқароларни (айрим чекловларни ҳисобга олган ҳолда) жазодан озод этиш назарда тутилган. Шунингдек, амнистия тўғрисидаги қарор татбиқ этилмайдиган шахслар тоифалари ҳам белгиланган.

Сенат қарори қўлланилиши тартиби белгиланиб, унда амнистия ҳужжати бўйича жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши лозим бўлган шахсларга нисбатан ишлар ҳамда материалларни судда кўриб чиқиш тартиб-таомили белгилаб берилмоқда. Бунда сенаторлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар Кенгашлари депутатлари амнистия тўғрисидаги қарорнинг қўлланилиши, шунингдек, қарорни ижро этиш тартиб-таомиллари очиқ-ошкоралигининг таъминланиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга оширишда фаол иштирок этиши назарда тутилмоқда.

Муайян тоифадаги шахсларни жавобгарликдан ёки жазодан нафақат озод қилишни, балки уларни даволашни, ишга жойлаштиришни, шунингдек, жазодан озод этилаётган шахсларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ҳаётга мослаштиришни белгилаб берувчи бир қатор тадбирлар назарда тутилган. 

Теглар:Амнистия Олий Мажлис Сенати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар