...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сенат Олий суд таркибига ўзгартиш киритди


10:09, 13.10.2016 Жамият
 3 553

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

Бироз аввал, кеча, 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси бўли ўтгани ҳақида хабар берган эдик. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиш киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига кўра, Шаҳноза Музафаровна Аҳатова ва Наргиза Билимлиевна Маҳкамова Ўзбекистон Республикаси Олий cудининг судьялари этиб тайинланди.
 
Мазкур ўзгариш қарор қабул қилинган кундан, яъни 12 октябрдан эътиборан кучга кирди.

Теглар:Олий Мажлис Сенати Олий суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар