...
МЕНЮ
ONLINE TV

Савдо-саноат палатаси тадбиркорларни Германияга бепул жўнатади


13:00, 07.02.2017 Жамият
 2 647

ССП Германияга бир ой давомида бўлиб ўтадиган стажировка учун номзодлар қабул қилишни эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари бўлган тадбиркорлар учун Германияда бир ой давомида стажировка ўташ мақсадида номзодлар аризалари қабул қилиш бошланганлиги маълум қилинади. Бу ҳақда Савдо-саноат палатасининг расмий сайтида хабар берилди.
 
Стажировка “Умумий иқтисодий ҳамкорлик”, “Энерготежамкорлик соҳасида ҳамкорлик”, “Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик”, “Соғлиқни-сақлаш соҳасида ҳамкорлик” йўналишларида бўлиб, умумий 29 та тадбиркор иштирок этиши кўзда тутилган.
 
Германияда стажировка давомида барча ўқиш ва яшаш харажатлари Германиянинг иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлиги томонидан қопланади.
 
Тошкентда бўлиб ўтадиган 6 кунлик (2017 йил, апрель) мажбурий курс бўйича ўқиш харажатлари, Германияга бориш-қайтиш учун авиачипта ва у ерда овқатланиш харажатлари юбораётган корхона (ёки иштирокчининг ўзи) томонидан қопланади. Номзоднинг ёши – 45 ёшдан юқори бўлмагаслиги ва инглиз тилини мукаммал билиши сўралади. Ҳужжатлар 28 февралга қадар қабул қилинади.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Стажировка Савдо-саноат палатаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар