...
МЕНЮ
ONLINE TV

"Fox News" телекомпанияси бошловчиси Россиядан узр сўрамоқчи эмас


12:38, 07.02.2017 Олам
 2 381

Нуфузли телекомпания журналисти ўзининг андишасизлигини исботлади, деб ёзмоқда Россия ОАВлари.

Аввалроқ, АҚШнинг "Fox News" телекомпанияси бошловчиси Билл О'Рейли Россия президенти Владимир Путинни ҳақорат қилгани, Путиннинг Матбуот Дмитрий Песков бу учун телебошловчи узр сўраши кераклигини айтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Билл О'Рейли узр сўраш ўрнига яна бир мантиқсиз тушунтириш берди. Навбатдаги телешоу давомида журналист ман-манлигини намойиш этиб, “Мен узр сўраш учун изланишдаман. Аммо бунга вақт керак бўлади. Балки, 2023 йилда узр сўрашга тайёр бўларман”, деб жавоб қайтарди.
 
Аввал хабар берганимиздек, журналист Путинни “қотил” деб атагани учун Кремлда унинг узрини қабул қилишга тайёр эканликларини билдириб, ОАВ орқали мурожаат бўлган эди.
 
Бу Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг мурожаатига яна бир андишасиз жавоб бўлди, деб ёзмоқда Россия ОАВлари. 
Муҳайё Саидова

Теглар:Опергуруҳ Остона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!