...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Россияга қарши ахборот урушини кучайтирмоқчи


12:30, 07.02.2017 Олам
 4 798

АҚШ Россияга қарши ахборот урушини олиб бориш мақсадида давлат департаменти қошида янги марказ ташкил этди.

АҚШ Давлат департаменти қошида агентликлараро фаолият юритувчи Глобал ҳамкорлик алоқалари марказининг (Global Engagement Center, GEC) ваколатлари сенаторлар Роб Портман ва Крис Мерфи ташаббусига кўра кенгайтирилди. Бу ҳақда "The Dailybeast" нашри хабар берди.
 
Шу йилнинг учинчи чорагидан тўлақонли ишга тушиши режалаштирилган Глобал ҳамкорлик алоқалари маркази фаолияти учун 160 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди. Эндиликда марказ “аниқ ва шаффоф рус журналистикаси”ни қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳам иш олиб боради. Бундан ташқари, ташкилотчилар марказнинг хорижий ахборот кампаниялари ва ҳуружларини кузатиб, таҳлил қилишини ҳамда мустақил журналистлар, нашрлар учун грантлар эълон қилишини маълум қилган. Шу боис сенаторлар Жон Маккейн ва Бен Кардин лойиҳа бюджетини яна 100 миллион АҚШ долларига кўтаришни тавсия этмоқда.
 
Марказ собиқ президент Барак Обама ҳукумати даврида ташкил топган бўлиб, асосий вазифаси ИШИД террорчилик гуруҳининг ахборот тарғиботларига қарши туриш деб белгиланган эди. Дастлаб, беш миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағга эга бўлган идора, эндиликда ахборот урушида Россияни ўзининг асосий рақиби сифатида кўрмоқда,  деб РИА Новости нашри изоҳ бермоқда
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:ИШИД АҚШ-Россия Россия-АҚШ Ахборот уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!