Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига қараганда, барча жабрланганлар Петров туман шифохонасига олиб келинган.
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг Саратов вилояти бўйича Бош бошқармаси маълумотига кўра Саратов вилояти томон ҳаракатланаётган BMW русумли автомобиль ҳайдовчиси қияликда бошқарувни йўқотиб RENO русумли микроавтобус билан тўқнашган. ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ва автомобиль салонидаги 4 киши жабрланган.
Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси маълумотларига қараганда, барча жабрланганлар Петров туман шифохонасига олиб келинган.
Айни дамда жабрланганлардан ўзбекистонлик Саёҳат Ташпўлатовна Чориева (1982 йил 30 августда Қашқадарё вилоятида туғилган) Саратов вилояти Петров туманидаги шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган. Унинг ҳолати барқарор, жабрланганнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган RENO микроавтобусининг бошқа йўловчилари енгил тан жароҳати олишган ва касалхонага ётишни рад этишган:
1. Фаёза Рустам қизи Эшпулатова, 1995 йилда туғилган.
2. Мухторхон Пулатович Гиёсов,1972 йил 6 январда туғилган.
3. Нуриддин Илхамович Хайдаров, 1986 йил 14 февралда туғилган.
Ҳозирги вақтда Элчихонанинг Консуллик бўлими жабрланган аёлга ёрдам бериш масаласини ҳал этмоқда.