...
МЕНЮ
ONLINE TV

Энди ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ таътили берилади


20:05, 09.01.2018 Жамият
 5 053

Молиявий қийинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан 8-13 январь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказда” солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар юзасидан тадбиркорлик субъектларига кўргазмали семинар ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Янги ўрнатилган тартибларга кўра, 2018 йилнинг 1 январидан жисмоний ва юридик шахсларга солиқ ставкалари камайтирилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 июлдаги “Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш,  солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан белгиланган меъёрларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида,  Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 30 декабрдаги 455-сонли Қонуни қабул қилинди.
 
Ушбу қонун билан 5 та Қонунларга,  жумладан Солиқ кодексининг 16 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар ҳамда 7 та янги модда киритилди.
 
Хусусан,  тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида Солиқ кодекси ҳалол солиқ тўловчиларга солиқ солишга доир жорий масалаларни ҳал қилишда ҳар томонлама кўмак бериш орқали улар ва солиқ органлари ўртасида кенгайтирилган ахборот алмашинувини назарда тутадиган солиқ мониторинги жорий этилишини белгилаб берувчи янги Солиқ мониторинги боби билан тўлдирилди.
 
Бу ўз навбатида,  солиқ тўловчилар томонидан солиқ мажбуриятларини бажаришда йўл қўйилиши мумкин бўлган хато ва камчиликларнинг олдини олиш, солиқ маъмуриятчилиги билан боғлиқ мунозарали масалаларни тезда ҳал қилиш, пеня ва жарималар ёзилиши туфайли молиявий аҳволнинг ёмонлашувига олиб келадиган вазиятларни бартараф этиш имкониятини беради.
 
Шу билан бирга, Солиқ кодексининг 54, 55 ва 354-моддаларига вақтинчалик молиявий қийинчиликларга учраган ҳалол солиқ тўловчиларга – хўжалик юритувчи субъектларга солиқ таътилларини бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилди.
 
Бундай солиқ тўловчилар охирги икки йил ичида солиқ мажбуриятларини ўз вақтида ва тўлиқ бажариб айни вақтда вақтинчалик молиявий қийинчиликларга дуч келган солиқ тўловчилар ҳисобланиб, солиқ таътиллари тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан йигирма тўрт ойгача бўлган муддатга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашни кечиктириш ва (ёки) бўлиб-бўлиб тўлаш, солиқ мажбуриятларини бажариш муддатларини ўзгартириш кўринишида тақдим этилади.
 
Якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган ва муқаддам тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши натижасида юзага келган солиқ қарздорлигига эга бўлган фуқароларга – жисмоний шахсларга банкротлик қўлланилиши белгиланиб, бу борада Фуқаролик кодексининг 26-моддасига, Солиқ кодексининг 62-моддасига ҳамда “Банкротлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27 та моддасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 
 

Теглар:Ҳалол солиқ тўловчи Давлат солиқ қўмитаси Солиқ имтиёзлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар