Турсунов ва унинг жамоадошлари бу турда ўз майдонида чемпионат пешқадами – “Ар-Раян”ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
27 январь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Санжар Турсунов Қатарнинг “Умм-Салал” клуби билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берган эдик.
28 январь куни Қатар Юлдузлар Лигаси 16-тури доирасидаги қолган учрашувлар ўтказилди.
Ушбу турда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов ўзининг янги жамоаси – “Умм-Салал” таркибида ўз дебютини ўтказди. Турсунов ва унинг жамоадошлари бу турда ўз майдонида чемпионат пешқадами – “Ар-Раян”ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлубиятга учради, деб ёзади “The-uff.com”
Янги жамоаси таркибида 7-рақам остида ҳаракат қилаётган Санжар Турсунов бу ўйинни асосий таркибда бошлади ва уни тўлиқ ўтказди.
Ушбу турдан сўнг “Умм-Салал” ҳисобидаги очколар сони 23 талигича қолди ва улар айни вақтда турнир жадвалининг 6-поғонасидан жой эгаллаган. Чемпионат пешқадами – “Ар-Раян” ҳисобида эса 45 очко бор. Сардор Рашидов фаолият юритадиган “Ал-Жаиш” клуби бу турда мағлуб бўлиб, жадвалнинг учинчи поғонасига тушди.