...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда ҳоким ва ўринбосарлари хизмат машиналарини ҳайдамайди


11:52, 26.09.2018 Жамият
 9 165

Эркин Турдимовнинг янги қарорида шулар назарда тутилган.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркин Турдимовнинг жорий йил 22 сентябрда имзоланган қарорига кўра, эндиликда вилоят, туман, шаҳар ҳокимликлари мансабдор шахсларининг ҳокимлик балансида бўлган давлат хизмат автомашиналарини бошқариши таъқиқланди.
 
Ҳокимликлар хизмат автомашиналарини ҳайдовчи ўрнига мансабдор шахсларнинг бошқариши оқибатида турли хил йўл-транспорт ҳодисаларининг содир этилгани, йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик ҳолатлари шундай қарор қабул қилинишига сабаб бўлган.
 
Бундан буён ҳокимлик хизмат автотранспорт воситаларини фақат бириктирилган ҳайдовчилар бошқаради, деб хабар бермоқда “Zarnews”.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Эркин Турдимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар