...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда трамвай линияларини қуриш ишлари бошланди


15:15, 24.10.2016 Жамият
 3 050

Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташрифи чоғида шаҳарда трамвай транспортини ишга туширишни таклиф қилганди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи-Бош вазир Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилояти ташрифи чоғида транспорт тизимини янада яхшилаш, замонавий трамвай линияларини барпо этиш лозимлигини айтган эди.
 
Маълумотларга қараганда, Сиёб бозори ва Сартепа мавзесини боғловчи трамвай йўлида ҳаракатланиш 2017 йил Наврўз айёми арафасида бошланиши белгиланди. Айни вақтгача вилоятга Чехиянинг “Pragoimex” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган Vario LF трамвай вагонлари келтирилганлиги Facebook тармоғи фойдаланувчилари томонидан хабар қилинди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг буйруғи билан Самарқандда трамвай линияларини жойлаштириш ишлари аллақачон бошлаб юборилди. Қурилиш ишлари 3 босқичда олиб борилиши мўлжалланган, дея хабар бермоқда “STV” телерадиокомпанияси.
  
Биринчи босқичда темир йўл вокзали билан Сартепа мавзесини боғловчи йўл бунёд этилади. Бу трамвай линияси 8 кмга мўлжалланган. Иккинчи босқичдаги трамвай вокзалдан Сиёб бозоригача ҳаракат қилади. Учинчи босқичда Буюк ипак йўли кўчаси билан Кимёгарлар манзилгоҳини боғловчи линия қурилади. 
Дурдона Расулова

Теглар:Трамвай Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар