...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон ва Венесуэла АҚШга қарши


13:03, 24.10.2016 Олам
 3 593

“Кўпчилик АҚШни мағлуб қилиб бўлмайди деб ўйлайди, бироқ бу катта хато”, дейди Эрон олий раҳбари Саййид Хаменеи.

Эрон ва унинг Лотин Америкасидаги ҳамкори Венесуэла АҚШга қарши ҳаракатларини давом эттиришни истамоқда.
 
Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Эрон олий раҳбари Саййид Хаменеи шанба куни Теҳронда  учрашув ўтказди.
 
Учрашувда  “Кўпчилик АҚШни мағлуб қилиб бўлмайди деб ўйлайди, бироқ бу катта хато”, деган фикрни билдирди  Эрон олий раҳбари.
 
“Сўнгги йилларда АҚШ Яқин Шарқдаги сиёсатида турли хатоларга йўл қўйди. Шунинг учун ҳам оқилона сиёсат ва ҳамкорлик орқали Америка билан курашда ютиб чиқиш мумкин”, деб сўзида давом этади Хаменеи.
 
Мадуро ҳам, ўз навбатида, унинг халқи ҳар доим, айниқса, иқтисодий курашда америкалик мустамлакачиларига қарши тура олганини айтиб ўтди.
 
“Ҳозир Венесуэла аҳолиси яқинда бўлиб ўтган инқироздан чиқиш йўлларини қидирмоқда”, дейди Мадуро. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Эрон Венесуэла АҚШ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!