
Ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 2500 дона гильза давлат фойдасига мусодара қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Товарлар экспортини рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сонли Фармони талабига кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига махсус рухсатномасиз қурол-яроғ, ўқ-дори ва уларнинг қисмларини олиб кириш тақиқланган.
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Самарқанд аэропорт” чегара божхона пости ходимлари мазкур тартибларга буйсунишни истамаган, “Внукова-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.Раҳимовга тегишли багаж божхона кўригидан ўтказилганда, унда йўловчи божхона декларациясида қайд этилмаган 2 турдаги 2500 дона ов қуроли гильзаcи капсулалари яширинча олиб кирилаётгани аниқланди.

Вилоят эксперт-криминалистика бўлими экспертлари хулосасига кўра, фуқаро А.Раҳимовдан ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган 2000 дона сариқ рангли капсула(пистон)лар ов ўқ-дори турига кирмаслиги, тақдим этилган ҳолида ов патронлар қисми ҳисобланиши, шунингдек, 500 (беш юз) дона алюминий рангидаги капсула(пистон)лар пластмасса гильзаларга қўйиб фойдаланиш учун мўлжаллангани, улар фойдаланиш учун яроқли экани кўрсатилган.
Самарқанд шаҳар Жиноят ишлари бўйича судининг 2017 йил 2 майдаги қарорига мувофиқ, фуқаро А.Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 22722-моддаси 1-қисмида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик ҳолатини содир этган деб топилиб, унга қонунчиликда белгиланган таъсир чораси қўлланилди ҳамда ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида олинган жами 2500 дона гильза давлат фойдасига мусодара қилинган.