...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда илк бор “112” тезкор хизмати иш бошлайди


09:50, 08.12.2017 Жамият
 2 983

22 кишилик ишчи гуруҳидан иборат ягона навбатчилик хизмати йўлга қўйилади.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 5 декабрь куни, Самарқанд шаҳрида синов режимида шошилинч тезкор хизматларининг ягона “112” рақами билан чақириш тизимини жорий этиш бўйича синов лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги қарорни эълон қилди.

Бу тизим “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида ташкил этилиб, бунда шошилинч хизматларнинг муқобил телефон рақамларидан фойдаланиш имконияти сақлаб қолинади.

“112” тизими ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар органлари (жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш), тез тиббий ёрдам хизматлари, газ тармоқлари хизматлари ва фавқулодда қутқарув хизматларини ўзида бирлаштиради.

Тизимнинг мукаммал ишлаши учун Самарқанд шаҳрида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашда кўмаклашиш маркази филиали кўринишида, 22 кишилик ишчи гуруҳидан иборат ягона навбатчилик хизмати йўлга қўйилади.

“112” тизимини синов тартибида ишга тушириш 2018 йил 1 октябрига мўлжалланган бўлиб, бунинг тизимнинг натижаси, ишлаш ҳолатига қараб кейинги йилда мамлакатнинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилиши мумкин. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шошилинч тезкор хизмат Самарқанд 112 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар