...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол. Ўзбекистон терма жамоаси Тайландга учиб кетди


09:36, 08.12.2017 Спорт
 2 855

Ёшлар терма жамоаси Тайландда “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади.

Футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси шу йилнинг 30 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинига киришганди.
 
Бугунга қадар Тошкент темир йўллари муҳандислари институти стадионида машғулот олиб борган Равшан Ҳайдаров шогирдлари кеча, 7 декабрь куни Тайландга жўнаб кетишди.
 
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров Тайландга қуйидаги футболчиларни олиб кетди:
 
Дарвозабонлар: Дилшод Ҳамроев (“Навбаҳор”), Ботирали Эргашев (“Пахтакор”), Раҳимжон Давронов (“Машъал”);
 
Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов ("Бунёдкор"), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Исломжон Қобилов (“Бунёдкор”), Ҳусниддин Ғофуров (“Нефтчи”), Аббосжон Отахонов (“Навбаҳор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Нодир Йўлдошев (“Пахтакор”), Ойбек Рустамов (“Қўқон-1912”);
 
Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Азизжон Ғаниев (“Насаф”), Жавоҳир Сиддиқов (“Қўқон-192”), Жасурбек Яхшибоев (“Пахтакор”), Дониёр Нарзуллаев (“Насаф”), Шароф Муҳитдинов (“Насаф”), Хуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”), Суҳроб Нуруллоев (“Пахтакор”), Абдужамол Исроилов (“Нефтчи”);
 
Ҳужумчилар: Азизбек Аманов (“Локомотив”), Забиҳилло Ўринбоев (“Пахтакор”), Бобир Абдихолиқов (“Насаф”), Андрей Сидоров (“Қўқон-1912”).
 
Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Тайландда 9-15 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган “М150 Cup-2017” халқаро мусобақасида иштирок этишади.
 
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боришади.
 
“А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган.
 
Эслатиб ўтамиз, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!