...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон терма жамоаси Тайландга етиб борди


12:45, 09.12.2017 Спорт
 2 016

Ёшлар терма жамоаси Тайландга халқаро мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди.

Аввалроқ, Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақа “М150 Cup-2017”да иштирок этиш учун Тайландга учиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
 
“М-150 CUP-2017” мусобақаси Тайланднинг Бурирам шаҳрида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.
 
Кеча тунда Тошкентдан йўлга чиққан Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси кеча, 8 декабрь куни пешинда Бурирам шаҳрига етиб боришган ва X2 VIBE BURIRAM меҳмонхонасига жойлашган. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Айни вақтда Тайландда об-ҳаво жуда қулай бўлиб, кундузи 30-31 даража иссиқ бўлиб турибди.
 
Терма жамоа узоқ йўл босиб келгани боис мураббийлар штаби енгил, тикланиш машқлари билан чекланишни маъқул кўрди”, - дейилади хабарда.
 
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “М150 CUP-2017” халқаро мусобақаси “B” гуруҳида Мяньма ва Вьетнам терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.
 
“А” гуруҳидан эса Тайланд, КХДР ва Япониянинг 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат терма жамоалари жой олишган.
 
Гуруҳда биринчи ўринни олган жамоалар ғолиблик учун кураш олиб борса, иккинчи ўрин эгалари бронза медаллари учун баҳсга киришади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тайланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!