...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бугун, Ўзбекистон терма жамоаси Тайланддаги иштирокини бошлайди


11:49, 11.12.2017 Спорт
 2 598

Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек футбол бўйича Ўзбекистон U-23 терма жамоаси халқаро мусобақа “М150 Cup-2017”да иштирок этиш учун Тайландга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
 
Кеча, 10 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Тайландда ўтаётган “М-150 Cup” мусобақаси доирасида Мьянма ва Вьетнам ёшлар терма жамоаларига қарши кечадиган ўйинлар олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди.
 
“Мьянма ёшлар терма жамоаси ўз вақтида ҳозирги мураббий билан жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, Янги Зеландиядаги мундиалда иштирок этган эди. Ўйлайманки, ўтган вақт давомида бу футболчилар ўсиб, яхши футболчига айланган бўлиши керак.
 
Яқин ўртада Мьянма ёшлар терма жамоасининг ўйинини кўрмаганман, аммо айнан шу футболчилар Мьянма футболи келажаги бўлишига ишонаман.
 
Вьетнам терма жамоасига келадиган бўлсак, уларда ҳам ҳозир футболда ривожланиш ва ўсиш даври бўлмоқда.
 
Вьетнамликлар Осиё чемпионати саралашидан муваффақиятли ўтгани ҳам фикримни исботлайди. Бизни бу рақибларга қарши жуда қизиқарли ўйинлар кутиб турибди”, - деди Равшан Ҳайдаров.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги дастлабки ўйинни бугун, 11 декабрь куни Мьянма терма жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.
 
Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
 
9 декабрь куни бўлиб ўтган дастлабки тур ўйинида Вьетнам ёшлар терма жамоаси Мьянма устидан йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
 
М-150 CUP-2017.
 
“В” гуруҳи, 1-тур.
 
Вьетнам U-23 - Мьянма U-23 - 4:0.
Голлар: Нгуен Куанг Хай 12, Нгуен Куанг Хай 27, Пхан ван Лонг 63, Нгуен Сонг Пхуонг 69
 
Вьетнам: Буи Тиен Дунг, Доан ван Хау, Луонг Хуан Труонг, Пхам Дус Ху, Нгуен ван Тоан, Нгуен Сонг Пхуонг, До Дуй Ман, А Хоанг, Ву ван Тхан, Нгуен Куанг Хай, Тран Динх Тронг
 
Мьянма: Санн Сат, Нан Вай, Нтике Аунг, Сое Мое Кяв, Нлаинг Бо Бо, Йан Паинг Сое, Вин Наинг Тун, Мг Лвин, Йан Наинг, Си Тху Аунг (с), Лвин Мое Аунг
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-23 Тайланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!