...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “2017 йилда 114 мингдан ортиқ видеокузатув воситаси ўрнатилди”


09:25, 08.12.2017 Жамият
 2 626

Видеокузатувларнинг ёрдамида 10 мингга яқин жиноят фош этилди.

Кеча, 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон” анжуманлар саройида тантанали тадбир ташкил этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда нутқ сўзлаган Президент Шавкат Мирзиёев Халқ қабулхонаси одамларнинг ишончини оқлаганини таъкидлаб, бу тизим фаолиятини ривожлантириш масаласига тўхталди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев “Тадбиркорлик йўлидаги ҳар қандай тўсиқларни олиб ташлаш давлат раҳбари сифатида менинг энг катта вазифамдир. Тадбиркор йўлига тўсиқ бўлиш давлатга хиёнат сифатида қаралади”, деди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тантанали маросимдаги маърузасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистонда янги дастур ва режалар амалга оширилаётганини ҳам таъкидлади.

“Соҳага ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда. Маҳаллалар, кўчалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида 114 мингдан ортиқ видеокузатув воситаси ўрнатилди. Уларнинг ёрдамида 10 мингга яқин жиноят фош этилди”, деди давлат раҳбари.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон анжуманлар саройи Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар