Ўзбекистон – Вьетнам ўртасидаги финал ўйини 27 январь куни бўлиб ўтади.
“Ушбу учрашув биз учун муҳим ва унда ғалаба қозониб барчани хурсанд қилишни истаймиз. Рақибнинг қандай жамоа эканини биламиз ва уларга қарши яхши ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.
“Ҳаво ҳарорати совуқ, аммо, бу қиш учун меъёрий ҳолат. Биз машғулотларни майдонда ўтказаяпмиз ва ўйин пайтидаги ҳавога кўникиб олишимиз учун ҳаракат қиламиз”, - деди Ҳайдаров.
“Вьетнам ҳимояда яхши ўйнайди ва қарши ҳужумда фаол. Биз рақибнинг савиясини биламиз. Финалга етиб келиш учун жуда кўп куч сарфладик. Футболчилар унинг аҳамиятини билиб турибди.
Улар ғалаба учун ҳақиқий жангга тайёрлар. Албатта, насиб қилса, барчага байрам ва яхши кайфият улашиш ниятида майдонга тушамиз”, - деди Ҳайдаров.
Финалга бағишланган матбуот анжуманида терма жамоа сардори Забиҳилло Ўринбоев ҳам иштирок этди ва ушбу ўйинда ғалаба қозониш учун терма жамоа борини бериб тўп суришини таъкидлади.
“Ушбу ўйиннинг аҳамиятини барчамиз билиб турибмиз. Финалда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилишга тайёрмиз.
Ушбу учрашув финал ва унда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бизга аввалги учрашувлардаги тажриба ёрдам беришига ва Вьетнамга қарши ўйин жамоамиз учун ижобий тугашига ишонамиз”, - деди Ўринбоев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Вьетнам ўртасидаги финал ўйини 27 январь куни Тошкент вақти билан 13:00да бошланади.