...
МЕНЮ
ONLINE TV

Курдлар Сурия ҳукуматини Афринни мудофаа қилишга чақирди


09:20, 27.01.2018 Олам
 2 248

АҚШ ва Россиянинг Туркияга қарши ҳеч нима қилмаётгани курдларнинг ўзларини чора қидиришга ундаяпти.

Туркия ҳарбийларига қарши кураш олиб бораётган курд жангчилари Башар Асаддан чегара ҳудудларини мустаҳкам ҳимоя қилишни сўрашди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда. 
 
“Афринни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилишда ва уни ишғол қилмоқчи бўлган Туркиянинг уринишларига қарши чиқишда давом этамиз. Биз Сурия ҳукуматини Афринга нисбатан суверенлик вазифаларини бажаришга ва чегараларимизни Туркия ҳужумидан ҳимоя қилишга чақирамиз”, деди жангари курдлар пайшанба, 25 январь кунги чиқишида.
 
Хўш, курдларнинг бу чақириғи нимани англатади?
  • Биринчидан, АҚШ ва Россиянинг Туркияга қарши ҳеч нима қилмаётгани курдларнинг ўзлари чора қидиришга киришганини билдиради;
  • Иккинчидан, юзага келган вазият курдлардан иборат Сурия халқ мудофааси кучларини ҳимоя қилаётган АҚШни бу борада янги қарорлар қабул қилишга ундайди;
  • Учинчидан, бу даъват натижасида расмий Сурия агар можарога аралашгудек бўлса, унинг иттифоқчилари бўлган Россия ва Эрон ҳам қўл қовуштириб ўтирмаслиги аниқлигини билдиради. Шунда Дамашқ ва Анқара зиддиятидан кимлар манфаатдор эканлиги ойдинлашади.
 
Шу боис ҳам, Африндаги можароларнинг асосий сабаби АҚШнинг курдларни қўллаб-қувватлаш учун киритган 30 минг ҳарбийларидир, дейиш мумкин.
 
Бу борада, албатта қайсидир томон ён беришга мажбур бўлади.
Икром Раҳмон

Теглар:Африн курдлар Сурия Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!