2018 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига янги президент сайланганди.
Табрикномада шундай дейилган:
жаноб Умид Аҳмаджоновга
Лозанна, 22 январь 2018 й.
Ҳурматли президент, 2018 йилнинг 16 январь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига президент этиб сайланганингиз муносабати билан Халқаро Олимпия Қўмитаси номидан энг самимий тилакларимни изҳор қилишга ижозат бергайсиз.
Тўрт йиллик муддат сиз учун муваффақиятли ва омадли келишига тилакдошман. Халқаро Олимпия Қўмитаси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик давом этишига ишонади ва бунинг учун сиз раҳбар этиб сайланган МОҚ олдига қўйилган вазифалар бажарилишида, унинг кундалик фаолияти сизнинг ихтиёрингизда бўлади.
Самимий тилаклар билан,
Халқаро Олимпия Қўмитаси Президенти
Томас Бах.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФФ президентлигини тарк этган Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасига президент этиб сайлангани ҳақида хабар бергандик.