...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футбол раҳбарлари ўзгаргандан сўнг, дзюдо федерацияси таркибида ҳам ўзгариш кузатилди


20:48, 26.01.2018 Спорт
 3 228

Мамлакат дзюдо федерациясига янги Бош котиб сайланди.

Кеча, 25 январь куни Ўзбекистон дзюдо федерацияси навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясини ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар берди.
 
Конференцияда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарлари, федерациянинг ҳудудий бўлинмалар мутасаддилари, спортчилар, мураббийлар ва ҳакамлар иштирок этишди.
 
Конференцияда ташкилий масала ҳам кўриб чиқилди. Шу пайтга қадар Ўзбекистон дзюдо федерациясида Бош котиб сифатида ишлаб келган, спортнинг ушбу тури бўйича Олимпия ўйинларининг уч карра бронза медали соҳиби Ришод Рашидович Собиров бундан буёғига федерация спорт директори сифатида фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Абдулла Назарович Муродов эса мамлакат дзюдо федерациясига Бош котиб этиб сайланди.
 
Эслатиб ўтамиз, кеча Ўзбекистон футбол федерация эндиликда Ўзбекистон футбол ассосиацияси дея номланадиган бўлди ва янги номланган ташкилотга Ўзбекистон Қаҳрамони, Бош  вазир биринчи ўринбосари ва Ўзбекистон темир йўллари АЖ бошқарув раиси Очилбой Раматов сайлангани ҳақида хабар бергандик.
 
ЎФФнинг сўнгги президенти – Умид Аҳмаджонов эса Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси президентлиги билан биргаликда Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг 1-вице президенти сифатида ҳам фаолият юритадиган бўлди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон дзюдо федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!