...
МЕНЮ
ONLINE TV

Марказий Банк раисининг ўринбосари дзюдо федерациясига раҳбар этиб тайинланди


20:05, 10.10.2017 Спорт
 5 615

Алишер Валиевич Акмалов бир овоздан Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси этиб сайланди.

Бугун, 10 октябрь куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон дзюдо федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференцияси бўлиб ўтди.
 
Федерация вице-президенти Дмитрий Адисман олиб борган конференциясида яккакурашлар бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби директори Шаҳрилло Маҳмудов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти, Атланта–1996 Олимпия ўйинлари совриндори Армен Багдасаровлар энг нуфузли мусобақаларда олтин медаллар жамғариш учун вақт етиб келганлиги, бунинг учун Ўзбекистонда барча шароитлар яратилганлиги хақида таъкидлаб ўтишди. 
 
Конференцияда асосан ташкилий масалалар кўриб чиқилди ва сўнгги йилларда федерацияга раҳбарлик қилиб келган Адҳам Аҳмедбаев ўрнига Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раисининг ўринбосари Алишер Валиевич Акмалов Ўзбекистон дзюдо федерациясининг раиси этиб бир овоздан сайланди.
 
Шунингдек, Конференция давомида федерациянинг аввалги раиси Адҳам Аҳмедбаевнинг мамлакатда дзюдо спорт турининг ривожланиши ва тараққий этишига қўшган ҳиссаси алоҳида таъкидлаб ўтилди ва қилган хизматлари учун унга миннатдорчилик изҳор этилди.
 
Ўз навбатида, федерациянинг янги раҳбарига зиммасида турган масъулиятли вазифаларни бекаму кўст бажаришда муваффақиятлар тиланди.
 
Олдинда турган муҳим мусобақалар — келаси йили Индонезия мезбонлик қиладиган Осиё ўйинлари, ҳамда “Токио 2020” Олимпия ўйинларида юртимиз спорт жамоатчилиги ўзбек дзюдочиларидан нафақат кумуш ва бронза, балки олтин медаллар кутаётганлиги таъкидлаб ўтилди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон дзюдо федерацияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Umid
23:44 10.10.2017

Камариддин сарлавхани тугрилаб куйинг



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!