...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда автобус жетонлари сотиладиган шохобчалар пайдо бўлди


14:38, 14.05.2016 Жамият
 3 572

1 майдан эътиборан Самарқанд шаҳридаги автобусга чиққан йўловчилар нақд пул ўрнига махсус жетонлардан фойдаланишяпти.

Самарқанд вилояти ҳокимининг 20 апрелдаги “Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобуслардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти — автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлаш, пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар орқали амалга ошириляпти.
 
Ҳокимнинг қарори билан жетонлар сотилишини таъминлаш учун Самарқанд шаҳрида 13 та жетон сотувчи шохобчалар ташкил этилиши назарда тутилган эди.
 
Ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларининг хабар беришиларича, Самарқанд шаҳри кўчаларига аллақачон автобус жетонлари сотиладиган шохобчалар ўрнатилган. Тармоқ фойдаланувчилари автобус жетонлари билан савдо қилувчи шохобчанинг суратини илова қилди.

Теглар:Самарқанд Автобус 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар