...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда одамлар билан тўлган катта арғимчоқ ерга қулаб тушди. Қурбонлар бор


13:15, 14.05.2016 Олам
 5 256

Одамларни арғимчоқда учишга мажбур қилишгани аён бўлди.

Ҳиндистондаги истироҳат боғларининг бирида ғилдирак-ликобча шаклидаги “Диско раққос” деб номланувчи катта арғимчоқ унда ўтирган одамлар билан бирга ерга қулаб тушди, дея хабар беради “News.pn” нашри.
 
Маълумотларга кўра, 1 киши воқеа жойида вафот этган. Яна 7 киши эса турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Арғимчоқ ичида истироҳат боғи ходимлари бўлган. Гап шундаки, раҳбарият яқинда содир бўлган сув тошқинлари вақтида зарарланган ва қайта таъмирланган арғимчоқни синовдан ўтказиб кўрмоқчи бўлган ва унга боғ ходимларини чиқарган. “Диско раққос” тепага кўтарилгач, кутилмаганда маҳкамланган жойидан чиқиб кетган ва ерга қулаган.
 
Истироҳат боғининг жабрланган ходимлари сўзларига кўра, раҳбарият уларни “Диско раққос” арғимчоғида учишга мажбурлаган. Боғ раҳбари зудлик билан қўлга олинган. Носоз арғимчоқда учганлардан 1 киши нобуд бўлгани сабабли у ўз ишига масъулиятсизликда айбланмоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Ҳиндистон арғимчоқ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!