Қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб боради.
У 1938 йилда туғилган қўшниси А.Коломиченко қўнғироқларга жавоб бермаётганидан хавотирланиб, аёлнинг уйига киришга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилади.
Қутқарув отряди қутқарувчилари зудлик билан кўрсатилган манзилга етиб боради.
Қутқарувчилар махсус қутқарув асбоб-анжомлари ёрдамида тўрт қаватли уйнинг учинчи қаватида жойлашган хонадонга балкон орқали киришади. Ичкарига кирган қутқарувчилар А.Коломиченкони полда ётган ҳолда топишади.
Қутқарувчилар томонидан жабрланувчига ўз вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳозирда унинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда, дея хабар берди ФВВ Ахборот хизмати.