...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд шаҳрига янги ҳоким тайинланди


22:43, 05.02.2017 Жамият
 3 608

3 февраль куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ҳамда вилоят, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди.

3 февралдан эътиборан Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими сифатида иш бошлади.
 
Маълумотларга қараганда, 3 февраль куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессияси ҳамда вилоят, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилиб, шу кунгача Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Акбар Шукуров бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинланган.
 
Маълумот учун, Воҳид Санақулович Раҳимов Самарқанд шаҳар ҳокими этиб тайинлангунига қадар Пастдарғом тумани хокими лавозимида фаолият юритган. 

Теглар:Самарқанд Воҳид Раҳимов Акбар Шукуров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар