...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқанд шаҳридаги 122 та маҳаллада жиноят содир этилган


10:24, 15.03.2017 Жамият
 2 781

Ҳудудда муқаддам судланган кишилар томонидан такроран жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайганлиги аниқланди.

Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси 12 кун давомида Самарқанд шаҳар ички ишлар бошқармасининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятини ўрганиб чиқди.
 
Самарқанд шаҳрида қотиллик, қасддан оғир тан жароҳати етказиш, талончилик, фирибгарлик, ўғирлик ва автотранспорт воситасини олиб қочиш ҳолатлари кўпайганлиги аниқланди. Хусусан, Самарқанддаги 122 та маҳаллада жиноятлар қайд этилган. Шунингдек, муқаддам судланган кишилар  томонидан такроран жиноят содир этиш ҳолатлари ҳам кўпайган.
 
Самарқанд вилояти ҳудудий комиссияси бундай жиноятларнинг олдини олиш мақсадида, ички ишлар идоралари, маҳалла ва таълим муассасалари ҳамкорлигини кучайтириш, вояга етмаганлар ноқонуний равишда чет элга чиқиб кетишининг олдини олиш, ёшлар, хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик ва турли ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ошириш лозимлигини таъкидлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Вилоят ҳудудий комиссияси Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар