Ўзбекистонлик ва туркиялик шифокорлар иштирокида 5 кун давом этган операциялар натижасида, 180 беморга маслаҳатлар берилиб, улардан 80 нафари бепул операция қилинди.
ТИКА ташкилоти ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан Тошкентдаги ва узоқ йиллардан бери самарали ҳамкорлик қилиб келаётган Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникаси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази, Чирчиқ шаҳридаги перинатал марказ, Янгийўл ва Олмалиқ шаҳарларидаги туғруқ мажмуалари ҳамда Урганч шаҳридаги Онкология диспансери ва Республика ихтисослаштирилган урология марказининг Урганч бўлимидаги шифохоналарда Ўзбекистонлик шифокорлар билан ҳамкорликда беморларга тиббий хизмат кўрсатилди ва 7.5 соат давом этган оғир операциялар ҳам амалга оширилди.
“Саломатлик ҳафталиги” давомида ўзбекистонлик ва туркиялик шифокорлар ўзаро тажриба алмашдилар ва оғир жарроҳлик амалиётларида камдан-кам ишлатиладиган услуб ва техникаларни қўллаган ҳолда муваффақиятли операцияларни амалга оширдилар. Лапороскопик услубда амалга оширилган операцияларни видеоконференция воситасида бир неча ўнлаб Ўзбекистолик шифокорлар кўриш имкониятига эга бўлдилар. Жумладан, юрак операцияси, цистэктомия, нефректомия ва болаларда лапороскопик усулда қилинган операциялар камералар воситасида намойиш этилди.
Ўзбекистонлик ва туркиялик шифокорлар иштирокида 5 кун давом этган операциялар натижасида, 180 беморга маслаҳатлар берилиб, улардан 80 нафари бепул операция қилинди. Бу операцияларда 151 ўзбекистонлик шифокорларнинг иштирок этиб, туркиялик шифокорларнинг амалий ва назарий билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиш имкони яратилди.
“Саломатлик хафталиги” доирасида шифокорларга мурожаат қилган, лекин ҳозирда операция қилиш имконияти бўлмаган 6 бемор боланинг Туркияда операция қилиниши ва даволанишлари бўйича келишиб олинди. Бу болаларнинг Туркиядаги операциялар билан боғлиқ барча харажатлар Туркия Республикаси томонидан қопланади.
“Саломатлик хафталиги” доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва вазири ўринбосари Сайдалиев Сайдмурод “Саломатлик ҳафталиги” доирасида клиникаларнинг раҳбарлари билан учрашувлар ўтказишди.
Шу билан бир қаторда Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, ТИКА томонидан Гематология ва қон қуйиш институти қошида ташкил этилган “Суяк кўмиги ўзак ҳужайраларини трансплантация қилиш маркази”нинг фаолияти билан танишдилар ва Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси жаноб Ахмет Башар Шен қабулида бўлдилар.