Учрашувда терроризмга қарши курашишни кучайтириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Рустам Азимовнинг Тожикистонга ташрифидан мақсад савдо-иқтисодий ҳамкорлик комиссиясида иштирок этиш эди.
Учрашув аввалида Имомали Раҳмон Рустам Азимовга Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланганлиги муносабати табрик сўзларини билдирди ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Тожикистонга ташрифи икки давлат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Музокаралар чоғида икки томон ўртасида иқтисод, савдо, коммуникация ва транспорт алоқалари, сув, энергетика, маданият, чегара хавфсизлиги борасида муҳокамалар ўтказилди.
Шунингдек, ҳарбий-сиёсий масалада фикр алмашилди, жаҳондаги ва минтақадаги сиёсий вазият муҳокама қилинди. Терроризмга қарши курашишни кучайтириш, гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний савдосига чек қўйиш лозимлиги таъкидланди.
Имомали Раҳмон Тожикистон Ўзбекистон томонидан авиақатновни тиклаш борасидаги фикрини қўллаб-қувватлашини алоҳида таъкидлаб ўтди.