Бугун, 7 июнь куни Қирғизистонда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, молия вазири Рустам Азимов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 7 июнь куни Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати
хабар бермоқда.
МДҲнинг иштирокчи давлатлари ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга оид долзарб масалаларни муҳокама қиладилар.