...
МЕНЮ
ONLINE TV

Истанбулдаги портлашда 11 киши ҳалок бўлди


13:38, 07.06.2016 Олам
 3 070

Портлашда қурбон бўлганларнинг 7таси полиция ходими, қолган 4 нафари маҳаллий аҳоли экани айтилмоқда.

Бироз аввал, бугун, 7 июнь куни Истанбул шаҳрининг Боязид туманида жойлашган Вазначилар туманида навбатдаги мудҳиш портлаш рўй бергани ҳақида хабар берган эдик.
 
Истанбул ҳокими мазкур портлаш ҳақида ОАВга расмий баёнот берди. Ҳоким Восиб Шохин портлашда жами 11 киши ҳалок бўлганини айтди. Улардан 7 нафари полициячилар бўлган. Қолган 4 нафари эса маҳаллий аҳоли вакиллари экани айтилмоқда. Шохиннинг берган маълумотларига қараганда, портлаш натижасида 36 киши жароҳатланган. Улардан 3 таси оғир аҳволда.
 
Айни пайтда Туркиянинг янги бош вазири Бинали Йилдирим Истанбулда рўй берган портлаш туфайли Ички ишлар вазири Эфкан Алани ҳузурига чақирди. 

Теглар:Истанбул Портлаш Туркия Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!