...
МЕНЮ
ONLINE TV

Суриялик ота-оналар фарзандларини ИШИД жангариларига форма тикишга мажбур қилишмоқда


13:27, 07.06.2016 Олам
 4 681

Вояга етмаган болаларни кунига 12 соат давомида ишлашга мажбур қилишмоқда.

Туркия-Сурия чегараларида кўплаб туркиялик фуқароларнинг болалар ортидан пул ишлаб топиши одат тусига айланмоқда. Бу ерда яшовчи болалар Суриядан қочиб, Туркияда тикув цеҳларида ишлаб, пул топишга мажбур бўлмоқда. Ушбу цеҳларда ИШИД жангарилари учун форма тикилади. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри ёзмоқда.
 
Ана шундай бизнес билан шуғулланувчи кишилардан бири бўлмиш Абу Закур вояга етмаган ўғил болалар ва қизларнинг меҳнати ортида кун кўради. Унинг тикув цехи Антакья шаҳрида жойлашган.  Абу Закурнинг сўзларига кўра, қочоқларнинг фарзандлари мактабларга бормайди. Улар пул топиши, ота-онасига ёрдам бериши лозим. Буни уларнинг ота-оналари исташади. Маълумотларга кўра, вояга етмаган ҳар бир бола 1 кунда 12 соатлик меҳнати учун тахминан 40 турк лираси миқдорида маош олади.
 
Болалар тикувчиларга бичишга, бичилган кийимнинг ортиқча жойларини қайчилашга ёрдам беришади. Закурнинг сўзларига кўра, Раккадан келган фуқаролар цехда тикиладиган бошқа кийимларни сотиб ола бошлашгач, унинг бизнеси гуллаб кетган. Бироқ сўнгги вақтларда чегаранинг ёпилгани туфайли цеҳда аҳоли учун кундалик кийимлар кўпроқ тикилмоқда.
Умида Якубова

Теглар:ИШИД Вояга етмаганлар Туркия-Сурия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!