Яхтадан жонсиз ҳолатда топилган шахс россиялик фуқаро Лейла Султангареевага экани аниқланди.
Маълумотларга кўра, яқинда Лейла Қозон шаҳридан Москвага кўчиб ўтган. У Давлат бошқаруви университети талабаси бўлган. ОАВ бераётган маълумотларга кўра, марҳума 48 ёшли тадбиркор билан ишқий муносабатларда бўлган. Улар ўртасидаги алоқалар қачон бошлангани номаълум. Бироқ дам олиш учун улар Испанияга бирга боришган. Ўлимидан аввал Лейла севган кишиси билан ресторанда овқатланган, сўнг улар ижарага олинган яхтага йўл олишган. Лейланинг вафоти билан боғлиқ маъулмотлар жуда кам. Аммо жасад топилган жойдан полиция қимматбаҳо спиртли ичимлик ва наркотик моддаларни топган.
Тергов маълумотларига кўра, мархума ва унинг ҳамроҳи ўта маст ҳолатда бўлган ва яхта ичида қаердандир углерод оксиди тарқаётганини сезишмаган. Лейланинг жасадини тонгда яхта эгаси топиб олган. Бизнесменнинг қаерда экани ҳозирча номаълум.
Айни вақтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.