Ҳозирга қадар нобуд бўлганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида бир неча киши жабрланган. Айни вақтда воқеа жойида қутқарув ва тез тиббий ёрдам хизматлари иш олиб бормоқда. Қурбон бўлганлар ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Журналистларнинг тахминларига кўра, ушбу террористик ҳаракатнинг мақсади полицияга тегишли машинани портлатишга қаратилган бўлиши мумкин. Боиси портловчи ускуна ўрнатилган енгил автоулов ҳарбий хизматчиларга тегишли автобусга келиб урилган.