...
МЕНЮ
ONLINE TV

Руфат Рисқиевдан маслаҳат олган боксчилар медаллар ютиш учун Россияга жўнаб кетди


12:37, 24.05.2018 Спорт
 2 118

13 нафар боксчи Санкт-Петербург шаҳрида халқаро мусобақада иштирок этади.

26-31 май кунлари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича “Санкт-Петербург Губернатори кубоги” баҳслари ташкил қилинади. Халқаро мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси боксчилари ғолиб ва совринли ўринлар учун кураш олиб боради.
 
“Михайловский манеж” спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақада Европа, Осиё, Африка ва Американинг турли мамлакатларидан ташриф буюрган боксчилар иштирок этади.
 
Терма жамоа беллашувларда қуйидаги таркибда иштирок этади:
 
-49кг: Ҳасанбой Дўстматов
-52кг: Жасурбек Латипов
-56кг: Мирзобек Мирзаҳалилов
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров
-60кг: Шунқор Абдурасулов
-64кг: Алиёр Норалиев
-64кг: Иқболжон Холдоров
-69кг: Маҳмуд Ғоипов
-69кг: Фазлиддин Мелибоев
-75кг: Исроил Мадримов
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев
-91кг: Санжар Турсунов
+91кг: Баҳодир Жалолов.
 
Боксчилар мураббийлар Марат Қурбонов, Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиохунов ва Баҳодир Эркаев қўл остида рингга чиқади. Шунингдек, ўзбекистонлик Алишер Полвонов турнирда ҳакам сифатида ишлайди.
 
МОҚ Матбуот хизматининг айтишига кўра, терма жамоа Россиянинг шимолий пойтахтига ўзининг энг кучли таркиби билан йўл олган.
 
“Марат Қурбонов бошчилигидаги терма жамоа мураббийлар штаби ушбу турнир орқали Осиё ўйинларида иштирок этадиган боксчилар жисмоний ва функционал ҳолатини яна бир бор синовдан ўтказади. Имкониятлар чамалаб олинади. Мақсад Индонезиядаги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиш. Биз ушбу мусобақада боксчиларимизга омад тилаймиз”, дея ёзади МОҚ Матбуот хизмати.
 
Эслатиб ўтамиз, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлари ва аъзолари машҳур боксчи Руфат Рисқиевнинг хонадонида меҳмон бўлиб, унга Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) вақтинчалик президенти Ғафур Раҳимовнинг мактубини етказган эди.
 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!