Зокир Даминовга тегишли Matiz автомобили қулфланмаганидан фойдаланиб олиб қочган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, автоулов Мирзо Улуғбек тумани, Моҳларойим кўчасидан топилиб, мазкур жиноят Дмитрий Александрович Костров томонидан содир этгани аниқланган. Шунингдек, жиноятчидан қўлқоплар, автоулов калити ва пульти ашёвий далил сифатида олинган.
Костровга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.