Оролдан ҳар йили 50 тонна заҳарли тузлар тарқалади.
Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳрида Орол денгизи барқарор тараққиёти биринчи халқаро форуми бўлиб ўтди. Мутахассислар тузли чиқиндиларнинг олдини олиш мақсадида кўптармоқли “яшил камар” ҳаракатини ташкил этишга қарор қилишган (“Яшил камар” – собиқ “Темир парда” ортидаги давлатлар ҳудудида табиатни муҳофаза қилиш ҳамда барқарор ривожлантиришни назарда тутувчи ҳаракат – таҳр.). бу ҳақда “Астана” телеканали хабар қилди.
Оролнинг қуриб қолган қисми майдони ҳозир тахминан 6 миллион гектарни ташкил этади. Экспертлар ҳисобига кўра, ҳар йили шамол туфайли ўртача 150 миллион тонна туз учиб кетиб, Скандинавия ва Антарктида ҳудудларига етиб боради. Ушбу ҳодисага қарши 70 километрлик “яшил камар” ёрдамида курашиш тавсия этилмоқда.
“Қуриган дарё тубидаги туз-чангли чиқиндиларнинг тўғридан-тўғри таъсирини камайтириш, Оролбўйи аҳоли яшаш пунктлари, қишлоқ хўжалиги ҳудудлари, жониворлар ва ўсимликлар оламини ҳимоя қилиш мақсадида саксовуллар экиш баробарида кўптармоқли “яшил камар” яратиш таклиф этилмоқда. Камарнинг лойиҳавий давомийлиги ўртача 70 километр, эни – 200 метрдан 1000 метргача”, дея режалари билан ўртоқлашди Қозоғистон Республикаси Оролни қутқариш халқаро фонди ижрочи дирекцияси директори Болат Бекнияз.
Қозоғистонлик мутахассислар чет эллик ҳамкасбларига билдиришларича, улар Оролнинг шимолий қисмини қайта тиклашга муваффақ бўлишган. Халқаро ташкилотлар ҳамкорлигида ушбу ҳудудда тахминан 70 та экологик лойиҳалар амалга оширилган.
Ер аҳолисини тузнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида 26 март Орол куни деб қайд этилди.

Ноила Умарова