...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда бир пиёниста машинани ўғирлаб кетди


17:17, 01.06.2017 Жамият
 3 073

Жиноятчи Жамил Узаковга тегишли бўлган Damas автомобиль эшиги қулфланмаганидан фойдаланган.

Жорий йилнинг 30 май куни тахминан соат 10:00 ларда, номаълум шахс Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Паркент кўчасида фуқаро Жамил Узаковга тегишли бўлган Damas русумли автомобиль эшиги қулфланмаганидан фойдаланиб, автоуловни олиб қочган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганди.
 
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, автоулов Яшнобод тумани, Бойқўрғон кўчасида топилди ва жиноят Ўрол Абдумаматович Хамидов томонидан маст ҳолатда содир этгани аниқланган.
 
Ҳамидовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
 
Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилия ва исмларнинг хар қандай ўхшашлиги тасодифий характерга эга.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Мирзо Улуғбек Damas ИИБ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар