Россиядан Тошкентга 18 кгдан ортиқ миқдорда бўш гильзалар юборилгани аниқланди. Тегишли ташкилотлар “овчи”нинг жўнатмаси юзасидан текширув-суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Божхона декларациясида кўрсатилмаган, ов қуроллари учун мўлжалланган салкам 9 килограмм оғирликдаги 1250 дона бўш гильзалар ушбу шахс номига юборилган.
Орадан 10 кун ўтмай худди шу манзилдан почта жўнатмаси орқали яна ушбу фуқарога 9 килограммдан ортиқ оғирликдаги 1300 дона бўш гильзалар юборилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
Ушбу гильзалар ов қуроллари учун мўлжалланган бўлсада, уларнинг миқдори бир овчининг “хоббиси” учун кўплик қилади.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.