...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россияда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар Ватанга олиб келинди


13:56, 10.09.2018 Жамият
 9 808

Улар дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топшрилиди.

Аввалроқ, Россиянинг Липецк вилояти Дубровский туманидаги ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Мазкур мудҳиш ҳодисада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар жасади кеча, 9 сентябрь куни Ватанга қайтарилди. Бунинг учун Фавқулодда вазиятлар, Ташқи ишлар, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамкорликда ҳаракат қилдилар.
 
Ўзбекистон фуқаролари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКнинг “Москва-Урганч” йўналишида ҳаракатланувчи рейси билан Ўзбекистонга олиб келинди ва дафн маросимини ўтказиш учун яқин қариндошларига топшрилиди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Липецк вилояти ЙТҲ Ўзбекистон ҳаво йўллари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар