Миллиардер келажакда нималар билан шуғулланишни исташини айтиб ўтган.
Хитойнинг Alibaba Group корпорацияси асосчиси ва ҳозирча амалдаги раҳбари Жек Ма қачон компаниядаги лавозимини тарк этишини маълум қилди. У келажак режалари ҳақида ҳам айтиб ўтди.
Жек Ма ёзган ва эълон қилинган мактубда у 2019 йил 10 сентябрь куни компания раҳбарлигидан кетиши айтилган. Унинг ўрнини амалдаги бош ижрочи директор Жан Юн эгаллайди.
“Менинг келажагимга келсак, ҳамон кўп нарса ҳақида орзу қиламан. Мени билувчи инсонлар ишсиз ўтиролмаслигимни тасдиқлайдилар”, дейилади миллиардернинг ёзган мактубида.
Жек Ма Alibaba Partnership’да таъсисчи сифатида ўз ролини бажаришда ва ҳамкорликдаги дастурларга ўз ҳиссасини қўшишда давом этади.
“Мен таълимга қайтишни жудаям хоҳлайман. Бу ўзим севган ва катта қувонч берадиган иш. Дунё катта, мен ёшман, шу сабабдан янгиликларни синаб кўришни хоҳлайман. Янги орзулар амалга оширилиши мумкин-ку?!”, деган Жек Ма.
Шунингдек, у Alibaba ҳеч қачон унга тегишли бўлмаганини, аммо Жек Ма доим Alibaba’га тегишли бўлишини таъкидлаган.
Жек Ма келаси йил 10 сентябрда лавозимдан кетгач, 2020 йилгача директорлар кенгаши аъзоси бўлиб қолади.
Жек Ма 1964 йилда туғилган. Хитойнинг материк қисмидан “Forbes” журналида сурати босилган биринчи бизнесмен. У Педагогика институтини тамомлаган. Кейинчалик университетда дарс берган.
1999 йилда дўстлари билан интернет савдо билан шуғулланувчи Alibaba Group компаниясига асос солган.

Суннатилла Абдуллаев