...
МЕНЮ
ONLINE TV

Янги ҳафта учун доллар ва евро курси белгиланди


13:40, 10.09.2018 Жамият
 6 307

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини маълум қилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 11 сентябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7862 сўм, 17 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 19 сўм 24 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 15 сўм 42 тийинга пасайиб, 1 евро 9081 сўм 59 тийинни ташкил этди.
 
1 Россия рубли нархи 112 сўм 59 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 58 тийинга арзонлаган.
 
Қозоғистон тенгеси 20 сўм 92 тийинни, 1 Қирғизистон соми 113 сўм 38 тийинни, 1 Тожикистон сомони 834 сўм 75 тийинни ташкил этмоқда.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси доллар евро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 606

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар