Россия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Туркиядан импорт қилиш ўрнига Ўзбекистондан сотиб олиши мумкин.
Россия эндиликда мева ва сабзавот маҳсулотларини Туркиядан импорт қилиш ўрнига Ўзбекистондан сотиб олишимиз мумкин – дея хабар берди Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
Россия ички бозоридаги сабзавотларнинг 20 фоизи ва меванинг 25 фоизи айнан Туркиядан сотиб олинади. Туркия эса Россиядан дон маҳсулотларини сотиб олиш бўйича Мисрдан кейин иккинчи ўринда туради.
Ткачев “Россия 1” телеканалига берган интерьвюсида, “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Эрон, Озарбайжон, Ўзбекистон, Марокко, Исроил каби давлатлар етказиб берса, цитрус меваларини эса БАА ва Аргентинадан олишимиз мумкин. Туркиядан импорт қилиш тўхтатилган тақдирда ҳам, Россия ҳалқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари танқислиги юзага келмайди. 2015 йилнинг ўзида Туркияга 3,5 миллион тонна дон маҳсулотлари экспорт қилинган эди, унинг ўрнини эса Яқин Шарқ ҳамда Африка давлатлари эгаллаши мумкин” – дея РФ Туркия маҳсулотларини сотиб олишдан бош тортиши мумкинлигига изоҳ билдирди.
Эслатиб ўтамиз, РФ ва Туркиянинг ўзаро муносабатларига дарз кетишига, Россия қирувчи самолёти Су-24 туркия ҳарбийлари томонидан уриб туширилгани ва бир қатор шу каби воқеалар сабаб бўлмоқда.

Ёдгор Абдулло