Яқин Шарқда кучлар мувозанатининг ҳозирги ҳолати мустақил интернет нашрлари нуқтаи назарида.
Ҳозирги кунда ер юзининг жуда қўп нуқталарида сиёсий бошбошдоқликлар кучайиб бормоқда. Ҳар бир сиёсий масалалар юзасидан давлатларнинг халқаро позицияси ва муносабати турлича. Уни ҳал қилиш бўйича ҳам таклифларнинг сони мингта. Халқаро интернет нашрлари ҳам бўлаётган воқеаларни диққат билан кузатиб боришмоқда. Масалан, яқинда Туркиянинг Daily Sabah нашри Яқин Шарқ можаролари тўғрисида чуқур таҳлилий мақола чоп этди. Унга кўра, Сурия масаласини ҳозиргача уни ҳал қилиш йўлида бир неча уринишлар амалга оширилди. Баъзи давлатлар Сурия Президенти Башар ал-Асаднинг ҳокимиятда қолиши тарафдори бўлса, қолганлари унинг истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
Нашрнинг фикрича, Россия ва Эрон Суриянинг ўтиш даврини бошқаришни Асаднинг ўзига ишонмоқда. Айни пайтда қабул қилинган мавжуд режа бўйича Асад, ҳеч қандай қаршиликларсиз ва мухолифат кучларисиз олти ойгача давлатни бошқариши лозим. Ушбу режа Анқара томонидан Алавитлар сулоласи ҳокимиятига якун ясаш йўлидаги энг муҳим қадам сифатида қаралмоқда. Ўтиш даври мобайнида, Асад ҳукмронлигидан кейинги Сурияни яратиш режаси ва Сурия раҳбарининг бўлажак тақдири кун тартибига қўйилган. Бундан ташқари, Россия Башар Асадни ҳарбий жиноий жавобгарликка тортмасликлари учун унинг фойдасига иммунитет ҳуқуқи берилишини, унинг оила аъзолари хавфсизлиги таъминланишини ва кейинчалик оиланинг қаерда яшашини белгилаш бўйича қарор қабул қилинишини талаб қилмоқда.
“Биринчи навбатда, Кремлнинг асосий мақсади Яқин Шарқда таянч нуқталарини қўлдан бой бермасликка қаратилган. Эрон эса Асад режимига қўлдан келганча ёрдам беришга тайёр ва Суриядаги вазиятнинг шу ҳолатда қолишидан манфаатдор. Токи Россиянинг қизиқишлари ҳимоя остида экан, Москва Асаднинг тақдири ҳақида Эрондан кам қайғурмаётгани кўпчиликка маълум” – дейилади мақолада.
Мақола муаллифи муштарийларнинг эътиборини умумий манзарага тортиб, Сурияда Россия ва Эроннинг ҳарбий кучлари кундан-кунга ортиб бораётганини таъкидламоқда. “Туркиянинг жануби, Исроилнинг шарқи ва Саудия Арабистонининг шимоли-ғарби ушбу кучлар таъсири остида қолмоқда. Бу орада, АҚШ Президенти Барак Обама Яқин Шарқ минтақасига диққат-эътиборини кучайтириш ва асосий рақибларига қаршилик кўрсатиш ўрнига, ушбу уйинни кузатишни афзал кўрмоқда. У Россия ва Эроннинг нишонни бир уринишда забт этаётганини кузатиб турган бўлса-да, бу ҳолатга бутунлай бепарводек кўринмоқда” – дейилади мақолада.
“Ўзининг минтақавий иттифоқчилари назарида, АҚШ тинчликпарварлик ҳаракатларининг сустлашуви ва пассив сиёсати Обама маъмуриятининг Сурия инқирози юзасидан ҳеч қандай режаларга эга эмаслигига ишора қилмоқда. Яқинда Оқ ўй Демократик партия иттифоқининг ИШИДга қарши стратегиясини қўллаб-қувватлаб, Асад режими масаласини очиқ қолдирган эди. Бу АҚШнинг ўз миллий манфаатларини белгилай олмаётганини намоён этмоқда. Аслини олганда, ижтимоий мавқеи ғарб ОАВда салбий мақомга эга бўлган АҚШ Демократик партияси иттифоқи АҚШ манфаатларини ҳимоя қила оладиган иттифоқчи мақомига унчалик ҳам мос эмас” – дея фикрлар давом эттирилган.
Daily Sabah нашрининг бошқа минтақа субъектлари ҳақидаги фикри қуйидагича: Европа Иттифоқи Суриядан катта миқдордаги муҳожирлар оқими муаммоси билан юзма-юз бўлгандан сўнггина, кечикиброқ чора-тадбирлар кўришга киришиб кетди. Россия ва Эрондан кейин, европаликлар ҳам Сурия инқирозини қандай қилиб бўлса ҳам ҳал қилиш керак деган хулосага келишди, акс холда бу муаммо бутун минтақани қамраб олиши ҳеч гап эмас.
“Сурия билан қўшни бўлганлиги сабабли энг катта зарар кўраётган давлат Туркия бўлиб қолмоқда. Инқирозга қатъий жавоб бериш мақсадида у ЕИ билан бирга режали стратегия ишлаб чиқиш жараёнида. Агар ушбу уриниш мувафаққиятсизликка учраб, рўёбга чиқмай қолса, жаҳон ҳамжамияти қатъий қарорлар қабул қилиши керак бўлиб қолади. Таасуфки, шу пайтгача амалдаги АҚШ маъмурияти муаммони ҳал қилишда ўзида мавжуд бўлган барча салоҳиятдан тўлиқ фойдалана олмади. Ғарб сиёсатшунослари назарида, фақатгина кейинги йилги президентлик сайловлари халқаро майдонда АҚШ минтақавий ролини тиклашга қодир кучли, лаёқатли раҳбарнинг пайдо бўлишига ишонишмоқда” – дея ўз фикрини баён этган мақола муаллифи.
Бизнинг назаримизда, Сурия муаммоси ва кучайиб бораётган ИШИД таҳдиди АҚШнинг янги президентини кутиб туришига бировнинг ишониши амри маҳол. Кун сайин, сайёрамиз ёшларининг ушбу террорчилар ҳаракатига қўшилиб кетишини олдини олиш бош мақсад бўлиши лозим. Агар уларни бу йўлдан қайтаришнинг иложи бўлмаса, ИШИДга қарши қатъий чоралар кўриш энг долзарб вазифага айланади. Афсуски, Яқин Шарқда воқелар ривожининг шу тарзда қолиши баъзи бир кучларни тўлақонли қониқтиради. Бунинг устига, муҳожирлар инқирози нафақат минтақавий, балки глобал муаммога айланиб бораётган бир пайтда, Сурияда таъсир доираларни бўлиб олишга ҳаракатлар ҳар қандай инсонийлик тамойилларини инкор қилмоқда.
Ҳеч биримиз шуни унутмаслигимиз жоизки, ҳар қандай таклиф қилинадиган ечим, биринчи навбатда, Сурия халқи томонидан қўллаб-қувватланиши лозим. Зўравонликка чек қўйишни истаган давлат Асад режимининг қолиши ёки кетиши ҳақидаги саволга тўхталиб қолиши керак эмас. Россия ёки Эроннинг талабларига эътибор қаратишдан кўра, бутун диққат Сурия халқининг хоҳиш ва иродасига жалб этилиши даркор. Ҳар бир халқ ўз тақдирини ўзи белгилаши лозим, мустақил суверен давлатнинг ички ишларига эса бировнинг аралашишга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ. Ахир, Сурия халқини Асаднинг тақдири умуман қизиқтирмаслиги ойдек равшан, улар бор-йўғи мусаффо осмон остида яшашни исташади, холос. Аммо баъзи давлатлар буни ҳали ҳам тан олишни хоҳламаётганлиги ниҳоятда ачинарли.
Президентимиз Ислом Каримов БМТ йиғилишлари ва халқаро конференциялардаги маърузаларида бошқа мамлакатларни ҳам халқаро ҳуқуқнинг умум қабул қилинган меъёрларига риоя қилишга чорлаган. Ушбу фикрлар тасдиғи “Ўзбекистоннинг ташқи сиёсий фаолияти тўғрисидаги концепсияси”да ўз ифодасини топган, десак муболаға бўлмайди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2014 йил 24 мартдаги расмий баёнотига асосан, Ўзбекистон Республикаси юзага келувчи халқаро можароларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш, суверен давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик ва чегаралар дахлсизлиги тамойили тарафдоридир. Шу сабабли, БМТ Устави ва халқаро ҳуқуқнинг тан олинган меъёрлари барча нарсадан устун бўлмоғи лозим.

Адиз Аҳмедов