...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия Ички ишлар вазири Ўзбекистонга келди


09:30, 23.05.2017 Жамият
 3 465

23 май куни Тошкентда Россия ИИВ делегациясининг Ўзбекистон Республикасининг қатор идораларида икки тарафлама музокаралари бўлиб ўтади.

Кеча, 22 май куни Россия Федерацияси Ички ишлар вазири, полиция генерали Владимир Александрович Колокольцев бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрига етиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-майор Абдусалом Азизов, Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев ва республиканинг бошқа расмий кишилари кутиб олдилар.
 
Бугун, 23 май куни Тошкентда Россия ИИВ делегациясининг Ўзбекистон Республикасининг қатор идораларида икки тарафлама музокаралари бўлиб ўтади. Учрашувлар чоғида тарафлар Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ҳақидаги Протоколни имзолашни режалаштирган бўлиб, ундан кўзланган мақсад иккала мамлакат ҳуқуқ-тартибот органларининг яқин келажакда ўзаро манфаатли ва конструктив иш олиб боришлари учун самарали дастак бўлиб хизмат қилади.

Теглар:Владимир Александрович Колокольцев Абдусалом Азизов Ўзбекистон-Россия Ички ишлар вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар