Воқеа содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзгидромет, Ўзавтойўл, ИИБ ходимларидан иборат тезкор Штаб ташкил қилинган.
Маълум қилинишича, тоғлардаги қорларнинг эриши, ёғингарчиликнинг кўп кузатилиши оқибатида жорий йилнинг 18 май куни соат 17:40 да Чорвоқ сув омборидан 800 м3/секдан зиёд сув чиқиши натижасида Чирчиқ дарёси сув сатҳи кўтарилиши кузатилган. Соат 23:30 да “Чирчиқ” дарёсининг Қуйичирчиқ тумани ҳудудининг чап қирғоғида қирғоқларнинг емирилиши ва қисман қирғоқларга сув чиқиши кузатилган. Бу эса “Абай” ҚФЙ “Тожик овул” маҳалласидаги 28 та хонадонга (132 нафар фуқаро) сув босиш хавфи келиб чиққан. Шунингдек, “Янги ҳаёт” ҚФЙ “Охунбобоев” аҳоли яшаш пунктидаги 8 хонадоннинг ҳовлиларига сув кирган, аммо уларнинг асосий яшаш уйларига зарар етмаган.
Воқеа содир бўлган жойда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Тошкент вилояти ҳокимияти, Ўзгидромет, Ўзавтойўл, ИИБ ходимларидан иборат тезкор Штаб ташкил қилинган.
Тезкор кўрилган чора-тадбирлар натижасида, 19 май куни 10:00 гача 50 нафар ходимлар, 4 та MAN, 3 та Samsung автомашиналари, 3 та погрузчик, 1 та автокран, 1 та булдозерлар жалб қилиниб, 35 м қирғоқ жойига темир-бетон, ҳарсанг тошлар ташланиб, Чирчиқ дарёси қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари олиб борилган.
Натижада Қуйичирчиқ туманидаги “Абай” ҚФЙ “Тожик овул” маҳалласи ҳудуди, “Янги ҳаёт” ҚФЙ “Охунбобоев” аҳоли яшаш пункти ҳудудларида сув тошқини хавфи бартараф этилди, Чирчиқ дарёсидаги оқаётган сув ҳажми 100 м3/секга камайган.
Ҳозирги вақтда Қуйичирчиқ туманидаги “Абай” ҚФЙ нинг “Тожик овул” маҳалласи ҳудуди ва “Янги ҳаёт” ҚФЙ нинг “Охунбобаев” аҳоли яшаш пункти ҳудудларида қирғоқ мустаҳкамлаш ишлари давом этмоқда, дейилади хабарда.